Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат хизматчиларининг спорт билан шуғулланиши назорат қилинади

Бу борада Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги меморандум имзолади.

692views0replies
0

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Кеча, 16 ноябрь куни Тошкентдаги “Миллий” стадион анжуманлар залида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.   
Шавкат Мирзиёевнинг 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолаганди
Унга кўра, келаси йилдан бошлаб давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта жисмоний тарбия билан шуғулланишади. Раҳбарлар шахсий намуналари орқали семизлик даражасини камайтириш, вазн кўрсаткичларини яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлаш учун қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат органлари жамоа шартномаларида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари жорий қилинади.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасановнинг таъкидлашича, мазкур Меморандум давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбар ва ходимларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, жисмоний фаоллигини ошириш, улар ўртасида турли мусобақалар ташкил этишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилаб беради.
Ўзаро англашув меморандумига кўра, Aгентлик ҳамда вазирлик давлат органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, барча ташкилотларда меҳнат унумдорлигини оширишда спортнинг муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғибот ва ташвиқот қилишга қаратилган тадбирларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокими 21 ноябргача давлат органлари раҳбарларига ишга пиёда келиш амалиётини қўллашни таклиф қилганди.
692views0replies
0

Изоҳлар