Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

9 нафар йигит устозини урган 25 ёшли фуқарони бита билан дўппослашди — видео

Айни пайтда уларнинг ҳаммаси қамоққа олинган.

1146views0replies
0

Видеодан скриншот / Тергов департаменти

Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йилнинг 03 ноябрь куни спорт мактаби директори 31 ёшли Бекзод Д. ва 25 ёшли Жаҳонгир А. ўртасида жанжал келиб чиқади. Натижада мактаб директорига тан жароҳати етказилган.  
Эртаси куни соат 16:30 да Шўрчи туманида яшовчи 37 ёшли Шухрат Э. ўзининг мураббийи Бекзод Д.га етказилган тан жароҳати учун ўч олиш мақсадида, 8 нафар танишлари билан Шўрчи туманида жойлашган ошхонада чой ичиб ўтирган 25 ёшли Жахонгир А.ни бита ҳамда қўлларига тушган стул ва бошқа жисмлар билан 25 ёшли Жаҳонгир А.ни уради.
Бундан ташқари, 26 ёшли Равшан Н. ва 24 ёшли Хуршид А.лар безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўриб, ажратмоқчи бўлганлиги сабабли уларни ҳам уриб дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳолда безорилик жиноятини содир этишган.
Мазкур ҳолат бўйича Шўрчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Шухрат Э. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” ва 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда 9 нафар фуқарога нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
1146views0replies
0

Изоҳлар