Аввалроқ жорий йилнинг 17 октябрдан Республикада биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилганди.
Маълум бўлишича, ўтган бир ой давомида ушбу усул билан 12141 нафар фуқароларнинг карантин қоидаларини бузиб, ниқобли тартибга амал қилмаганлиги аниқланди.
Kарантин қоидаларига амал қилмаган шахсларнинг барчасига ИИО ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилди.