Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Энг юқори инфляция Тошкент шаҳрида кузатилди — Марказий банк

МБ январь-октябрь ойларидаги асосий товар  ва хизматлар инфляцияси ҳақида маълумот берди.

655views0replies
0

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Марказий банк 2020 йил январь-октябрь ойлари оралиғида ҳудудларда  асосий товар  ва хизматлар инфляцияси ҳақидаги маълумотномасини чоп этди.
Унга кўра, ҳисобот даврида ҳудудлар кесимида Тошкент (10,9 фоиз) ва Тошкент вилояти (8,2 фоиз) да энг юқори инфляция қайд этилган. 
Нисбатан пастроқ кўрсаткич Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида кузатилиб, мос равишда 8,1 ва 8 фоизга ошган. Бу республика умумий кўрсаткичидан юқори шаклланган ҳисобланиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида инфляция республика кўрсаткичидан пастроқ даражада шаклланган.    
Қайд этилишича, ҳисобот даврида истеъмол нархлари юқори инфляцион босим шароитида шаклланиб, ўтган ойга нисбатан 1,4 фоизга ошди. 
Нархларнинг ошишига, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сентябрь ойига нисбатан 2,3 фоизга қимматлашиши сабаб бўлди. Январь-октябрь ойларида республика бўйича инфляция даражаси 7,8 фоизни ташкил этди. Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши (10 фоиз) умумий инфляция даражасидан юқори, ноозиқ-овқат товарлари (6,9 фоиз) ва хизматлар нархлари ўзгариши (5,2 фоиз) эса паст даражада шаклланди.  
Жорий йилнинг ўтган 10 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари юқори ошишига карантин шароитида бирламчи истеъмол товарларига бўлган талабнинг сезиларли даражада ошиши ҳамда сентябрь-октябрь ойларида айрим товарлар нархларига таклиф омиллари таъсири билан изоҳланади. Бунда, октябрь ойи давомида тухум (17,7 фоизга), ўсимлик ёғи (11,2 фоизга), пахта ёғи (13,6 фоизга), шакар (9,8 фоизга) ҳамда сабзавот маҳсулотлари нархларида мавсумий (5,8 фоизга) юқори ўсиш кузатилди. 
Умуман олганда, октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 11,5 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (16,3 фоиз) нисбатан 4,8 фоиз бандга секинлашди. Йиллик инфляция даражасининг пасайиши, асосан, 2019 йилнинг август ойидаги тартибга солинадиган нархлар оширилиши таъсирларининг тугаб бориши билан изоҳланади.
655views0replies
0

Изоҳлар