Излаш
RUUZ

Жамият

Uzbekistan Airways Дубайга парвозлар сонини оширмоқда

Парвозлар сони 1 декабрдан бошлаб оширилади.

569views0replies
0

twimg.com

2020 йил 1 декабрдан бошлаб Uzbekistan Airways АЖ Дубайга қатновларни ҳафтасига 5 марта – душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент – Дубай – Тошкент
Учиш/келиш вақти: 08:25/11:00
Учиш/келиш вақти: 12:25/16:35 (тескари рейс)
Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, Uzbekistan Airways AЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистондаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.
Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Аввалроқ, 2020 йил 5 октябрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширила бошланганди.
569views0replies
0

Изоҳлар