Излаш
RUUZ

Жамият

Ёшлар никоҳ тўйларини вилоят ҳокимлиги ошхонасида, текинга ўтказишлари мумкин – Зоир Мирзаев

Вилоят ҳокими ҳокимлик ошхонасидан фойдаланганлик учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмаслигини билдирди.

816views0replies
0

Қашқадар вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлигининг ошхонасида ёш келин-куёвлар ўз никоҳ тўйларини ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев қашқадарёлик ёшлар билан бўлган учрашувда айтиб ўтган.
Зойир Мирзаевнинг Қарши шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ташкиллаштирилган учрашувдаги суҳбатда таъкидлашича, ҳудуддаги билимли, иқтидорли, ҳар тарафлама тенгқурларига ўрнак бўла оладиган йигит-қизларнинг никоҳ тўйларини вилоят ҳокимлигининг ошхонасида ўтказишлари мумкин.
«Бу тўй маросимлари, албатта, карантин қоилаларига амал қилган ҳолда бўлиб ўтади. Мазкур жойдан фойдаланганлик учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Керак бўлса, санъаткорларни ҳам ўзимиз таклиф этамиз.
Шу ўринда, кимларнинг тўй маросимлари у ерда бўлиб ўтиши ҳақида рўйхатни вилоят ёшлар ишлари агентлиги раиси шакллантирса яхши бўларди», деди Зойир Мирзаев.
816views0replies
0

Изоҳлар