Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 70,1 мингдан ошди

ССВ COVID-19 бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди.

950views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 15 ноябрь coaт 13:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 тага ортиб 70 102 нафарни ташкил этмоқда.  
6 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Хусусан, Андижон вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида 35 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 598 нафарга етди.
Республикада 67 315  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда 2 189 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
950views0replies
0

Изоҳлар