Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

701views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни, аввало, савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ҳудудлараро ва гуманитар алмашинув соҳаларида, бошқа устувор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қиладиган қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия ва Чегарадош вилоятлар раҳбарлари кенгаши ишини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатларига қарши курашиш масалаларида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва кўмаклашишни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон қардош Қирғизистон халқининг тинч ва барқарор тараққиёт, фаровонлик ва равнақ сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
701views0replies
0

Изоҳлар