Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

9 ойда қанча турар жой фойдаланишга топширилди?

Турар жойларнинг асосий қисмини уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.

653views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича жами 44,4 мингта ёки 8398,8 минг кв.м турар жой фойдаланишга топширилди.
Турар жойларнинг асосий қисмини, яъни 95,4 фоизни уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.
Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар жойлар улуши 3,2 фоизни, қолган 1,4% турар жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.
Жисмоний шахслар томонидан бунё этилган турар жойларнинг 70,7 фоизи ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар жойларнинг 76,9 фоизи қишлоқ жойларда қурилган.
653views0replies
0

Изоҳлар