Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга қилган ташрифи якунланди

Президент ташрифнинг сўнгги объекти – “Наво” маҳалласидаги кўп қаватли турар жойларни кўздан кечирди.

1292views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрининг “Наво” маҳалласида қад ростлаётган 7 та 16 қаватли турар жойларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.  
Бу ҳудудда жами 39 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, беш босқичда амалга оширилади.
Айни пайтда, биринчи босқичда 3 та турар жой қуриб битказилган. Бунёдкорликда сейсмология ва архитектура талабларига алоҳида эътибор қаратилган. Сифатли, энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Хонадонларнинг ҳар бирига алоҳида сув иситиш мосламалари ўрнатилган.
Давлат раҳбари уйларнинг қурилиш технологияси ва сифатига эътибор қаратди. Ёнғин хавфсизлигини, коммунал хизматлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Ҳудуд ободонлаштирилган, болалар майдончаси ташкил этилган. Яна 4 та кўп қаватли уйни келгуси йил март ойида фойдаланишга топшириш мўлжалланган.
Шунингдек, 1680 ўринли мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси, поликлиника, супермаркет, спорт майдонлари, истироҳат боғи ва бошқа объектлар барпо этилади.
Бу ерда автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Қарши шаҳрида иситиш, ичимлик суви ва канализация тармоқларини модернизация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти ўтказилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига қилган икки кунлик сафари якунланди.
1292views0replies
0

Изоҳлар