Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.
Бугун, 12 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Вилоятга ташриф доирасида давлат раҳбари Қарши шаҳрида қашқадарёлик ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.
Маълумки, 30 октябрь куни таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, 6 ноябрда эса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини тубдан ўзгартириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишлари ўтказилган эди. Бу икки соҳа бўйича Президентнинг алоҳида фармон ва қарори ҳам қабул қилинди.
Бугунги учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.
– Бу икки соҳани ривожлантирмасдан туриб рақобатбардош мамлакат бўла олмаймиз. Келажакни соғлом миллат, билимли авлод қуради, - деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этиш жоизки, Қашқадарёда мактаблар аҳволи ҳам, тиббий хизмат сифати ҳам қониқарсиз. Муаммолар жуда кўп. Ота-оналар таълим тизимидан норози. Аксарият аҳолининг турмуш тарзи, овқатланиш рациони тўғри эмас. Шу боис бу соҳаларда бошланган ислоҳотлар вилоят учун ўта муҳим ва зарур.
Шавкат Мирзиёев бу борадаги янги иш тизимидан мақсади, педагог ва шифокорлардан кутаётганлари ҳақида кўнглидаги гапларни айтди. Мактаб директорлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлади.
– Таълимдаги ишлар ҳам, тиббиётдаги ҳам игна билан қудуқ қазишдек гап, натижаси тез кўринмайди. Бунинг учун машаққатли меҳнат, катта фидойилик керак. Бошланган ислоҳотларнинг амалга ошиши, халқимизнинг рози бўлиши шунга боғлиқ. Бу йўлда сизларга ишонаман, суянаман, - деди Президент.
Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди
Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
2020 йил якуни бўйича давлат бюджетининг даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш