Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда янги туман ҳокимлиги ташкил этилди

Президент пойтахт таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

1059views0replies
0

Google харита

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Президентнинг 11 ноябрдаги қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди.
Таъкидланишича, Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган.
Президент қарори лойиҳасида Янгиҳаёт туманини ташкил этишнинг дастлабки молиявий манбалари ҳақида маълум қилинганди.
Май ойида Шавкат Мирзиёев янги ташкил қилинган туман ҳокимлигига раҳбар сифатида Ҳаёт Иноғомовнинг номзодини илгари сурганди.
1059views0replies
0

Изоҳлар