Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси ўртасидаги музокаралар якунланди

Суҳбат чоғида Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

536views0replies
0

ТИВ

Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида турли соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон муносабатлари ҳолати ва уларни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Транспорт, логистика, энергетика, савдо ва таълим соҳаларида инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистонда тез орада тинчлик ва барқарорликка эришиш учун мазкур мамлакатни Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларига жалб қилишни жадаллаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.
Музокараларда икки томон кун тартибининг ўзаро манфаатли бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
536views0replies
0

Изоҳлар