Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Фарғонада 150 та давлат мулки объектлари сотувга қўйилади

Бизнес-омбудсман давлат мулки объектларини сотилиши бўйича маълумот берди.

542views0replies
0

Бизнес-омбудсман

“Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳатчи” концепцияси доирасида Республиканинг барча ҳудудларидаги давлат мулки объектларини сотилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда. 
Давлат активларини бошқариш агентлигидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда тасдиқланган “Йўл харитаси"га асосан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси савдолари орқали сотилиши лозим бўлган объектлар ўрганилди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бизнес-омбудсман матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрганишда, бўш турган давлат мулки объектларини электрон савдоларга чиқариш юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан 40 га яқин қўлланилган таъсир чоралар натижасида 150 та давлат мулкини объектларини электрон савдога чиқариш, салоҳиятли инветорлар томонидан харид қиймати, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаш бўйича инвесторларга берилиши ёки мазкур объектлардан самарали фойдаланиш юзасидан йўл ҳариталарини тасдиқлаш чоралари кўрилди. 
Кўрилган чоралар натижасида, 93 та давлат мулки объектларидан 64 таси электрон савдога чиқарилди, 1 таси салоҳиятли инветорга топширилди, 6 таси давлат хусусий шерикчилиги асосида тадбиркорларга берилган бўлса, 22 та объектлардан самарали фойдаланиш бўйича мутасадди идоралардан йўл хариталар олинишига эришилди.
Қолган 57 та давлат мулки объектларини электрон савдога чиқариш бўйича иш олиб борилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилоятида 2020 йилда 193 та давлат кўчмас мулки объектлари сотиш белгиланган. Шундан: 92 та давлат мулки объектлари аукцион савдоларига чиқарилган. 
Қолган 101 та объектлардан 27 таси давлат мулки объектлар (аввал ижтимоий соҳага тегишли бўлган) ҳамда 74 таси давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига тегишли объектлар ҳисобланади.
Бизнес-омбудсман томонидан 27 та давлат мулки объектини савдога чиқариш учун маҳаллий ҳокимликлар балансига топшириш бўйича вазирлик ва идораларга (Халқ таълими, Уй-жой коммунал, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим, Маданият вазирликлар) тақдимномалар киритилди ҳамда ушбу объектларнинг барчасини электрон савдоларга чиқаришга эришилди.
Савдога чиқарилиб, сотилган давлат активлари бўйича 12,9 млрд сўмга инвестиция киритилиши ва 317 нафар янги иш ўрни ташкил этилишига эришилади.
542views0replies
0

Изоҳлар