Излаш
RUUZ

Жамият

БААда $400 таклиф қилинган ишга суҳбатлар бугундан бошланади

Аввалроқ 200 нафар ўзбекистонлик БААда қўриқлаш ишларига жалб қилиниши айтилганди.

735views0replies
0

fm-middleeast.com

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 9-17 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Saned компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, ушбу давлатда ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан суҳбат ташкил этиши режалаштирилганини маълум қилди. 
Суҳбатлар Тошкент, Самарқанд ва Наманганда ўтказилади.   
Суҳбат ташкил этиш жойи ва вақти қуйидагича:
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида (Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси 1-уй) дастлабки суҳбат
9 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 гача; 
10 ноябрь куни соат 9:00 дан 13:00 гача.
“Ишга марҳамат” мономарказида (Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331-уй) якуний суҳбат
12 ноябрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача.
Самарқанд шаҳаридаги “KOICA” марказида (Самарқанд шаҳри, Спитамен кўчаси 264а-уй) якуний суҳбат
13 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 гача.
Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси биносида (Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй) якуний суҳбат
16 ноябрь куни соат 14:00 дан 16:00 гача;
17 ноябрь куни соат 9:00 дан 13:00 гача.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мамлакатда ишлаш истагидаги номзодлар рўйхати шакллантирилиб, номзодлар танлов асосида бино ва бошқа объектларни қўриқлаш ишларига жалб қилиниши маълум қилинганди.
735views0replies
0

Изоҳлар