Излаш
RUUZ

Жамият

Шерзод Шерматовнинг имзоси билан Бош прокуратура, ДХХ ва бошқа ташкилотларга жўнатилган хат сурати тарқалди

Унда Шерматов ўқитувчиларни таълимдан ташқари ишларга мажбурий жалб қилиш масаласини кўтарган.

2371views0replies
0

president.uz

Ижтимоий тармоқларда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг имзоси акс этган хат сурати тарқалди. Унга кўра, вазир ҳудудий Халқ таълими бошқармалари, ҳокимликлар, Бош прокуратура, ДХХ ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мазкур масала юзасидан мурожаат билан чиққан.
Унда мамлакатда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, ўқитувчилар фаолиятига давлат сиёсати даражасида берилаётган эътибор қайд этилади. 
Шунингдек, Шерматов ўқитувчиларни таълимдан ташқари ишларга мажбурий жалб қилишни «нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат» деб баҳолашни таклиф қилган.
«Зудлик билан халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагог ва ходимларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик, аниқланган ҳолатлар бўйича қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Давлат меҳнат инспекцияси билан биргаликда тегишли чоралар кўришингиз ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни вазирликка киритиб боришингизни сўраймиз», дейилади Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов имзоси билан таратилган хатда.
Аввалроқ Халқ таълими вазири Facebook’даги саҳифасида жойлардаги ўқитувчиларнинг таълимдан бошқа ишларга жалб қилинаётгани ҳақида пост қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.
2371views0replies
0

Изоҳлар