Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Паркентда Mercedes-Benz ва Matiz иштирокида ЙТҲ юз берди

Mercedes-Benz’нинг қарама-қарши йўлга чиқиши оқибатида Matiz ҳайдовчиси вафот этди.

658views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Бугун, 6 ноябрь куни соат 8:00 ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, Марказий маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган З.М. Mercedes-Benz автомобилида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади. Бунинг ортидан қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.Н. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.  
Оқибатда, Matiz ҳайдовчиси 48 ёшли К.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. 37 ёшли йўловчи тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
658views0replies
0

Изоҳлар