Излаш
RUUZ

Жамият

Америкалик мутахассис “Онлайн мактаб”да инглиз тилидан дарс беради

9-11-синф инглиз тили дарсларини ўтишга Жоан Крам жалб қилинди.

508views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида тасвирга олинаётган 9-11-синф инглиз тили дарсларини ўтишга америкалик мутахассис Жоан Крам жалб қилинди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.  
Қайд этилишича, Жоан Крам ўқувчиларга тил ўрганишнинг осон ва самарали йўллари орқали инглиз тилини ўрганишларида кўмаклашади. 
Аввалроқ, маҳаллий педагог инглиз тили дарсида АҚШ пойтахтини адаштириши ва Хитой пойтахти номини нотўғри талаффуз қилиши кенг муҳокамага сабаб бўлганди.
Бунинг ортидан Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилган, дарс муҳаррири алмаштирилганди.
508views0replies
0

Изоҳлар