Излаш
RUUZ

Жамият

Газ ҳисоблагич 2021 йил 1 августга қадар «госстандарт»дан ўтказилмайди

Замонавий газ ҳисоблагичларни оммавий ўрнатиш ҳақидаги хабардан сўнг жойларда газ ҳисоблагичларини қиёслаш бўйича мурожаатлар кўпайган.

1557views0replies
0

UzNews.uz

Табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш муддати 2021 йил 1 августга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.  
Хабарда айтилишича, 2021 йил 1 августга қадар республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиб, табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган. Шу боис ДХМларга турли ҳудудлардан табиий газ ҳисоблагичларини қиёслаш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Агентлик аҳолининг оворагарчилигига чек қўйиш ва ортиқча пул маблағларини сарфлашини олдини олиш учун, табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш муддатини 2021 йил 1 августга қадар узайтириш ташаббуси билан чиққан. 
«Ҳукумат ушбу аҳолига енгилликни қўллаб-қувватлади. Демак, ҳурматли фуқаролар, газ ҳисоблагичларингизнинг «стандартдан ўтказиш» муддати ўтган бўлса ҳам, 2021 йил 1 августга қадар ҳисоблагични қиёслашнинг кераги йўқ.
«Счетчик»ни даврий текширувдан ўтказиш муддати ўтган бўлса-да, ҳисоб-китоблар ҳозирда уйингизда ўрнатилган ҳисоблагичлар асосида амалга оширилади», дейилади Агентлик хабарида.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 августга қадар эски кўринишдаги (электрон бўлмаган) газ ҳисоблагичларини қиёслаш учун аризалар қабул қилиниши тўхтатиб турилади.
1557views0replies
0

Изоҳлар