Излаш
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда вагонларга яширинган йирик миқдордаги гиёҳванд моддалари фош этилди

Ҳолат бўйича божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

1125views0replies
0

Божхона қўмитаси

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара-божхона пости ходимлари, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларининг Ўзбекистондан ноқонуний хилоф тарзда олиб ўтишга бўлган уринишни фош этишди.  
Маълум бўлишича, қўшни давлатдан кириб келган ва республикамиздан транзит тарзида ўтаётган юк поезди инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона кўригидан ўтказилганида, кинология ходимларининг хизмат итлари ёрдамида аниқланган.
Моддаларни яшириш учун вагоннинг остки қисмида махсус хуфёна жойлар тайёрланганлиги маълум бўлган.
Ушбу хуфёна жойлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, уларнинг ичига қора рангли целлофан пакетларга скотчланган ҳолда 23 дона 5 литрлик сиғимга эга елим идишлар яширилгани фош бўлди.
Елим идишларнинг 4 тасига оқ рангли ўткир ҳидли 11 кг. 987 гр. оғирликдаги героин, 2 кг. 592 гр. гашиш ҳамда 19 дона елим идишларга жигарранг тусдаги ўткир ҳидли 81 кг. 348 гр. ҳажмдаги гашиш мойи солинган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, “Дарбанд” темир йўл станциясида мазкур поезд таркибида бўлган яна бир вагон текширувдан ўтказилди.
Натижада, ушбу вагоннинг остки қисмида ҳам темир листлар ёрдамида тайёрланган махсус хуфёна жойда қора рангли целлофан пакетларга скотч билан ўралган жами 21 дона 5 литр ҳажмли полиэтилен идишлар яширилганлиги ва уларнинг ичида 30 кг. 648 гр. “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 45 кг. 906 гр. “Гашиш мойи” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбирлар давомида қарийб 172,5 кг. оғирликдаги гиёҳванд воситаларнинг республикамиз ҳудудидан яширин равишда ўтказилишига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
1125views0replies
0

Изоҳлар