Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда БААнинг оқсочларни иш билан таъминлайдиган маркази очилади

Қатор мутасадди ташкилотлар ва БААнинг Manazel Recruitment (TAD-BEER) компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

947views0replies
0

Иллюстрация / Yoichi Iwata

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ва ушбу давлатнинг Manazel Recruitment (TAD-BEER) компанияси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа тарзида учрашув бўлиб ўтди.  
Учрашувда Manazel Recruitment компанияси бош директори Ториқ ал-Шамси TAD-BEER маркази филиалини Ўзбекистонда очишини маълум қилди.
Қайд этилишича, TAD-BEER маркази БААнинг Инсон ресурслари ва амиризация вазирлиги (MoHRE) томонидан лицензияланади ва уй хўжалиги йўналиши бўйича хорижий ишчиларни жалб қилиш, ёллаш ва визаларни расмийлаштириш бўйича кенг қамровли хизматларни амалга оширади.
TAD-BEER марказлари БААнинг кўплаб ҳудудларида жойлашган бўлиб, миллий ва чет эллик оилаларга хизмат қилади. Чет эллик ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва шартларига риоя қилиниши, шу жумладан, дам олиш куни, йиллик таътил, меъёрлаштирилган иш вақти, уй ва овқат билан таъминланишини назорат қилади.
Manazel Recruitment компанияси филиалининг Ўзбекистонда очилиши БААда ишлаш истагидаги фуқароларни касб ва тил ўрганишига ёрдам беради, Амирлик томони эса БААда номзодлар учун араб тили курсларини ташкил қилади.
Аввалроқ, Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов селектор йиғилишида оқсочлик хизматига талаб ошаётгани, шунга ўргатадиган марказлар очиш ҳақида айтган гаплари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
947views0replies
0

Изоҳлар