Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонадаги икки нафар қизнинг «самосуд»и юзасидан изоҳ берилди — видео

Улар учинчи қизни синглисини ранжитгани учун «самосуд» қилишган.

1097views0replies
0

Скриншот

Ижтимоий тармоқларда Олтиариқ туманида яшовчи 3 нафар турмушга чиқмаган қизнинг ўзаро жанжали акс этган видеолавҳа юзасидан изоҳ берилди.
Маълум бўлишича, жамоат жойида карантин қоидаларига амал қилмаган икки нафар қизлар синглисини ранжитгани учун учинчи қизни «самосуд» қилишган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг айтишича, мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тегишли баённомалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун Риштон тумани маъмурий судига тақдим этилган.
Риштон тумани маъмурий судининг 23 октябрдаги ҳукмига кўра, қизларнинг икки нафарига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, 1 нафар қизга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилган.
1097views0replies
0

Изоҳлар