Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Расман: Хаджибаев – вазир, Шодмонов – ректор, Тўйчиев эса президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Аввалроқ, Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович номзоди депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланганди.

782views0replies
0

ЎзА

Президентнинг тегишли фармони билан Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович соғлиқни сақлаш вазири этиб тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.  
Бунга қадар у соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов Алишер Қаюмович Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. 
2016 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида ишлаб келган Тўйчиев Лазиз Нодирович эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович номзоди депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланганди.
782views0replies
0

Изоҳлар