Жамият

Enter Engineering’да тартибсизликни содир қилган ишчиларнинг бир гуруҳига қарши жиноий иш очилди

Қўлга олинганлар ЎзР ЖКнинг икки моддаси бўйича айбланмоқда. Етказилган зарар миқдори 480 млн эканлиги айтилди.

Enter Engineering’да тартибсизликни содир қилган ишчиларнинг бир гуруҳига қарши жиноий иш очилди
Фото:Bugunuz / Telegram

Аввалроқ Enter Engineering компанияси ишчилари объектлардан бирида норозилик намойиши ўтказгани ҳақида хабар бергандик.  

 

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, оммавий тартибсизликларда иштирок этган бир гуруҳ ишчиларга қарши жиноий иш очилган.

 

Намойиш оқибатида хизмат хоналарида ўрнатилган 19 турдаги 14 млн 320 минг сўмлик кузатув камералари, 9 дона ҳар хил турдаги жами 4 млн 365 минг сўмлик ёзув столлари, 33 дона жами 27 млн 777 минг сўмлик кондиционерларга, жами 480 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги мол-мулкларни яроқсиз ҳолатга келтирилган.

 

Ушбу ҳолат бўйича ишчилар гуруҳига қарши Ўзбекистон ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди ва 277-моддасининг 2-қисми “б,в,е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ