Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда 13 кишига қимор ташкил қилган фуқарога жиноят иши очилди

Иштирокчиларга эса 5 суткадан қамоқ жазоси берилди.   

682views0replies
0

Тергов департаменти

2020 йилнинг 26 октябрдан 27 октябрга ўтар кечаси 30 ёшли Ж.П. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Хамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонни ижарага олиб, ушбу хонадонда қимор ўйинларини ташкил қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.  
Унда 21 – 44 ёш орасидаги 13 нафар фуқаро иштирок этган. Фуқаро Ж.П. сувара ўйинини ўйнашига шароит яратиб бериб, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонган шахслардан 5.000 сўмдан 10.000 сўмгача бўлган миқдордаги пул маблағларини олиб, моддий бойлик орттирган.  
Терговга қадар текширув жараёнида 30 ёшли Ж.П.дан 780.000 сўм ва 200 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пуллар, 6 дона очилмаган карталар ҳамда 2 дона очилган карталар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. 
Ушбу ҳолат бўйича Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.П.,га нисбатан Ўзбекистон Респрубликаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.        
Қимор ўйинларида иштирок этган шахсларнинг ҳаракатларида хуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича М. Улуғбек туман суди томонидан уларнинг ҳар бирига нисбатан 5 суткадан қамоқ жазоси берилган.   
Дастлабки тергов жараёнида, Ж.П. жиноят иши бўйича ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
682views0replies
0

Изоҳлар