Излаш
RUUZ

Жамият

Мактабларни мебель билан таъминлаш “Ўқув таълим-таъминот” ДУКга юклатилмаслиги керак – Антимонополия

Бунда, “Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга давлат бюджети ҳисобидан 13 млрд сўм ортиқча маблағлар тежалади.

1013views0replies
0

Наманган вилояти ҳокимлиги

Мактабларни мебель билан таъминлаш “Ўқув таълим-таъминот” ДУКга юклатилмаслиги керак. 
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ҳукуматнинг “2021-2025 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини кўриб чиқиб, шундай қарорга келган.  
«Мазкур вазифаларни давлат харидларида ғолиб бўлган ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчилар (иш бажарувчи) томонидан бажарилиши лозим. Бу – ҳам мантиқий ва молиявий томонлама мақсадага мувофиқ ҳисобланади, чунки товарларни жойларга етказиб беришда ва ўрнатишда уларни сифатига ва техник талабларга мувофиқлигига тендерда ғолиб бўлган корхона жавоб беради. Шунинг учун, умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситаларини харид қилишдаги шартларда товарни “Ўқув таълим-таъминот” ДУК базасига эмас, балки бевосита мактабларга етказиб берилишини белгилаш лозим», дейилади Қўмита муносабатида. 
Таъкидланишича, бунда, “Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга давлат бюджети ҳисобидан (13 млрд. сўм) ортиқча маблағлар ажратилиши ҳамда алоҳида яна ушбу ДУК томонидан товарларни жойларга етказиб бериш ва ўрнатиш учун маблағлар ажратиш талаб этилмайди ва ўз навбатида бюджет маблағлари тежалади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси юқоридагилардан келиб чиқиб, қарор лойиҳасининг 4-банди учинчи хатбошисини ҳамда 6-банди биринчи ва учинчи хатбошиларини чиқариб ташлаш лозимлиги ҳақида тўхтамга келган.
Эслатиб ўтамиз, қарор лойиҳасининг 4-банди учинчи хатбошисида умумтаълим мактабларига мебель ва махсус ўрнатиш талаб этилмайдиган жиҳозларни етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари ҳамда жиҳозларни таъмирлаш ишлари “Ўқув таълим-таъминот” ДУК томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.
1013views0replies
0

Изоҳлар