Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда янги уюшма ташкил этилди

29 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган уюшмага Баҳодир Умиршайхов раис этиб тайинланди. 

835views0replies
0

Баҳодир Умиршайхов

Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси ташкил этилди. Бу ҳақда уюшма Матбуот хизмати хабар берди.  
Уюшма 4821-сонли президент қарорининг амалиётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш ҳамда экспорт-импорт фаолияти билан шуғулланувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни кенгроқ жалб этиш мақсадида тузилган.
Уюшма Aдлия вазирлиги томонидан жорий йил 29 октябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган.
Янги ташкилотнинг асосий вазифаси қуйидагилар: 
–  Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;
–  Истеъмол маҳсулотлари саноати фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилишга ёрдам бериш;
–  Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш;
–  Халқаро бозорларга чиқишда маҳаллий тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш.
Умиршайхов Баҳодир Бахтиёрович Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмасида фаолият юритган.
Ўзбекистонда айни пайтда уюшмалар сони тўққизтага етди.
835views0replies
0

Изоҳлар