Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда фуқаро машинасида эшакни судраб кетди — видео

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш тарафдорлари Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББга ушбу фуқарони топиб, жавобгарликка тортиш бўйича мурожаат йўллади.

1714views0replies
0

Видеодан кадрлар

29 октябрь куни Mehr va oqibat ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракатланиш вақтида арқон билан эшакни судраб кетаётгани акс этган видео келиб тушган.
Эртаси куни жамият ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББга мурожаат йўллаган. Суриштирув ишларини жадаллаштириш мақсадида фото ва видеоматериаллар ҳам юборилган.
Биз Mehr va oqibat ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти раҳбарияти билан боғланиб, ҳодиса бўйича қуйидаги изоҳни олдик:
“Ҳайдовчининг ҳаракатлари ғазаблантиради. Биз ички ишлар органларини ушбу фуқарони қатъий тартибда белгиланган жавобгарликка тортишга чақирамиз. Кеча Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББга мурожаат қилдик. Ҳамкорлик қилишга ва ишни судга оширишга тайёрмиз” – деди Mehr va oqibat ННТ ижро қўмитаси раиси Темур Орипов.
Жамият вакиллари ушбу қонунбузарликни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111 моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан белгилаш зарурлигини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу моддага биноан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келиш энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача (223 000 дан 669 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
1714views0replies
0

Изоҳлар