Излаш
RUUZ

Жамият

Биринчи бешликка кирган мактаб директорларига маҳаллий бюджетдан устама тўланади

Президент рислигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳар бир мактаб рейтингини ҳамда шу асосда таълим сифати бўйича туман, шаҳар ва вилоятлар рейтингини ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди.

801views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  
Видеоселектор йиғилишида таълим соҳасидаги муаммолар, уларни ҳал этиб, таълим сифатини оширишга оид вазифалар муҳокама қилинди.
Жумладан, ҳар бир мактаб рейтингини ҳамда шу асосда таълим сифати бўйича туман, шаҳар ва вилоятлар рейтингини ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди. Рейтинг натижаларига қараб, мактаб директорлари ва ўринбосарлари, ўқитувчилар, ҳокимлар ва уларнинг таълим бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо берилади.
Қайд этилишича, рейтингда биринчи бешликка кирган мактаб директорларига маҳаллий бюджетдан устама тўланади. 
Хусусан, мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваридан 12 бараваригача рағбатлантирувчи тўловлар берилади. Шу билан бирга, халқ таълими бўлими раҳбари ва методисти, мактаб директорлари, туман рейтингида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган мактабларнинг 2 нафар илғор ўқитувчисига касаба уюшмалари ҳисобидан ҳар йили сиҳатгоҳларга икки ҳафталик бепул йўлланма берилади. 
Шунингдек, фидойи педагоглар бошқа йўллар билан ҳам рағбатлантирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтинги тузилган ва ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллагани ҳақида маълум қилинган эди.
801views0replies
0

Изоҳлар