Иқтисодиёт

Ўзбекистонда ипотекани қайта молиялаштириш бўйича компания ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда бозор механизмлари асосида ипотека ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда ипотекани қайта молиялаштириш бўйича компания ўз фаолиятини бошлади
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистонда ипотекани қайта молиялаштириш бўйича компания (ЎзИҚМК) ўз фаолиятини бошлади ва ўзининг биринчи шартномасини имзолади

 

Молия вазирлиги, ОТБ ва ЎзИҚМК ўртасида тузилган келишувлар юртимиз аҳолисини қайта молиялаштириш механизми асосида арзон уй-жой билан таъминлаш имкониятини беради, натижада юртдошларимиз бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой хариди учун молиялаштиришнинг арзон манбаларидан фойдалана оладилар.

 

Хусусан, ЎзИҚМКнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

 

- Aҳолининг уй-жойларга ўсиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш учун бозор тамойиллари асосида тижорат банкларига узоқ муддатли молиявий ресурслар тақдим этиш;

 

- Ипотека қимматли қоғозларини миллий валутада муомалага чиқариш ва бу орқали капитал бозорини ривожлантириш;

 

- Халқаро тажрибага асосланган ҳолда ипотека кредити тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштирисга кўмаклашиш; 

 

Юқорида кўрсатилган мақсадларни амалга ошириш учун биринчи босқичда ОТБ дан 150 миллион AҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини жалб этиб ЎзИҚМК ушбу маблағларни тижорат банклари орқали аҳолига қулай ипотека кредитларини тақдим этиши белгиланган.

 

Таъкидланишича, ЎзИҚМК банкдан ташқари молия ташкилоти бўлиб, у ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга ихтисослашган. Компания Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5715-сонли қарори асосида Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унинг бирламчи капитали 25 миллиард сўмдан иборат. Бугунги кунда юртимизнинг энг йирик 12 та тижорат банклари компания фаолиятига қизиқиш билдириб, унинг устав капиталига яна 75 миллиард сўм киритди. 

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ