Излаш
RUUZ

Жамият

Энди суюлтирилган газ баллонлари ҳам онлайн назорат қилинади

Қайд этилишича, бу тизим маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатиш орқали амалга оширилади.

949views0replies
0

ЎзА

Жорий йилнинг 15 октябридан бошлаб «Нududgaztaʼminot» АЖ томонидан республика ҳудудлари бўйлаб маиший газ баллонларига штрих кодли стикерларни ўрнатиш ишлари бошланди.
Бу тизим қандай тартибда амалга оширилади:
– I босқич — маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилади;
– II босқич — истеъмолчилар ID карталар билан таъминланади;
– III босқич — мазкур жараёнлар «Е-gaz» онлайн тизимига уланади.
Истеъмолчига берилган ID картада барча маълумотлар кўриниб туради. Бу билан энди нарх-навони асоссиз ошириш муаммоси бўлмайди. Шу билан бирга бу тизимда газ баллон тарқатиш оралиғи 45 кун бўлса, 45 кун ичида фақатгина бир марта пул ечиб олинади. Яъни 45 кун ичида иккинчи бор газ баллон олишнинг имкони бўлмайди.
Автоматлаштирилган тизимда белгиланган маблағ тегишли муддатда ечиб олинади. Яъни, ҳайдовчи экспедитор ва таъминотчи ходимлар томонидан газ баллон учун қўлдан нақд пул олинишига йўл қўйилмайди. Бу эса ўз навбатида суюлтирилган газ таъминотида кўрсатилаётган хизмат сифатини янада ошириб, тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этишга имкон беради.
949views0replies
0

Изоҳлар