1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
29 октябрь 2020 г. 514 0

Тарихчи, шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратларидан вафот этди

Ўзбекистон ва туркийлар тарихини ўрганишда катта ҳисса қўшган олим туркий халқлар тарихига оид учта монография ва саксондан ортиқ илмий мақолалар муаллифи эди.

Тарихчи, шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратларидан вафот этди
Фото: Андрей Кубатин / Facebook

Тарихчи, шарқшунос олим Андрей Кубатин бугун 29 октябрь куни коронавирус асоратларидан вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Феруза Жуманиёзова Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси миллий археология марказида фаолият юритиб келган. Олим туркий халқлар тарихига оид учта монография ва саксондан ортиқ илмий мақолалар ёзган. Шунингдек, Ўзбекистон ва туркийлар тарихини ўрганишда катта ҳисса қўшган инсон ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Aндрей Кубатин 2017 йилда Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хиёнат қилиш) билан айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилган. Олим ўзининг айбсизлигини исботлаш учун 2,5 йил курашган ва 2019 йил 26 сентябрда Андрей Кубатин Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция инстанциясида реабилитация қилинган ҳамда суд залидан озодликка чиқарилган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар