Жамият

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз давлатлари ўнталигига кирди

Gallup Халқаро тадқиқот институти “Глобал қонун ва тартиб” индексини эълон қилди.

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз давлатлари ўнталигига кирди
Фото:tviibb.uz

Ўзбекистон Gallup Халқаро тадқиқот институти томонидан тузилган “Глобал қонун ва тартиб” бўйича бутунжаҳон индексида энг хавфсиз давлатлар орасида кучли ўнликка кирди. Мамлакат 100 дан 92 балл тўплаган.  

 

Индексга кўра, энг хавфсиз деб топилган давлатлар қаторидан Норвегия, Австрия, Швейцария ва БАА ҳам ўрин олган.

 

Дастлабки ўринни 97 балл билан Сингапур эгаллаган бўлса, Туркманистон (97) иккинчи, Хитой (94) учинчи поғонадан жой олган.

 

Сўнгги ўринни 43 балл билан Афғонистон банд қилган.

 

Таъкидланишича, Синшапур бир неча йиллардан бери ушбу рейтингни бошқариб келмоқда. Афғонистон эса қаторасига иккинчи йил охирги ўринда бормоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ