Излаш
RUUZ

Жамият

Абдулла Арипов “Сардоба” жабрдийдаларини янги қурилган уйларга жойлаштириш режаси билан танишди

Янги уйларни ўз эгаларига бериш жараёни шаффоф тарзда амалга оширилади.

869views0replies
0

ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида янги қурилган кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, уларни доим соз ҳолатда сақлаш ҳамда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Сардоба туманида ушбу топшириқ ижроси юзасидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи йиғилишида турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, вилоят фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда янги уйларни тақсимлаш ва аҳолининг ушбу уйларга кўчиб ўтишини ташкил этиш, мазкур ҳудудларда “Хавфсиз маҳалла” тизимини жорий этиш, ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, ҳудуддаги ушбу улкан бунёдкорлик ишлари давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида беғарарз амалга оширилган. Янги уйларни ўз эгаларига бериш жараёни шаффоф тарзда амалга оширилади. Бу борада ҳар бир маҳалла гузарларида янги уй олувчилар ҳақида ахборотлар эълон қилинган.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан янги уйларни тақсимлашда фуқароларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Шу асосида уйларга кўчиб киришдан олдин улар билан суҳбатлар ўтказилади. Бунда асосан, ҳудудда ноқонуний қурилмалар қурмаслик, коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, умумий фойдаланиладиган йўлаклар, уйлар атрофини озода сақлаш борасида тушунтириш берилади.
Йиғилишда мутахассислар томонидан Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги талафот етган хонадонларни янги қурилган кўп қаватли уйларга жойлаштириш режаси тақдимоти ўтказилди.
869views0replies
0

Изоҳлар