Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда 12 нафар аёлни фоҳишалик қилишга мажбурлаган аёл қамоққа олинди

44 ёшли фуқаро аёлларнинг паспортини олиб қўйиб, улардан ҳар куни 200 мингдан 500 минггача пул олиб келган.

741views0replies
0

Иллюстрация

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2018 йилнинг август ойидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар бўлган даврда 44 ёшли О.К. Самарқанд шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида 12 нафар аёлларга ижарага бошпана беришни ваъда қилиб, уларни фуқаролик паспортларини ғайриқонуний равишда олиб қўяди.  
Уларни ўзига қарам қилиб, тунги вақтда Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчаси ва бошқа жойларида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаб, уларни зўрлик билан ишлатиб, ҳар биридан кунлик 200 минг сўмдан 500 минг сўмгача пулларни топиш мақсадида фойдаланиб, ушбу йўл билан топилган пулларни ўзида сақлаб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.
Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан О.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 12 нафар шахснинг фуқаролик паспортлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда О.К. жиноят иши доирасида ЖКнинг 135-моддаси билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.
Айни пайтда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Жиззахда 1998 йилда туғилган Х.Б. одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги аниқланганди.
У Instagram ижтимоий тармоғида профил очиб, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Жиззах вилоятида яшовчи хотин-қизларни Тошкент шаҳрида яшовчи шериги орқали чет элга жўнатган.
1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Зокирова Шойиста ҳам бир неча қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлганида қўлга олинганди.
741views0replies
0

Изоҳлар