Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Ватанпарвар ва адолат тарафдори” бўлган Миллий гвардия ходими аҳлоқсиз эканлиги айтилди

Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси фуқаро аҳлоқий бузуқлиги ва танишларини ишга киритиб қўйишни ҳам ваъда қилганини маълум қилди.

964views0replies
0

Скриншот

Фуқаро Д. Файзиев жорий йилнинг 20 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғи орқали видеомурожаат қилиб, унда коррупцияга қарши курашишда ҳиссаси борлиги, олий маълумотли эканлиги, спорт устаси, Ўзбекистон чемпиони бўлгани, маънавий-маърифий соҳада китоб ёзгани, босим ўтказилганлиги учун ўз хоҳиши билан ишдан бўшаганлигини иддао қилиб, ишга қайта тикланишида ёки уни ва баъзи айбдор мутасадди ходимларни биргаликда жазога тортишда ёрдам сўраган.
Фуқаро Д. Файзиевнинг мазкур видеомурожаати юзасидан Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси муносабат билдирди.  
Маълум қилинишича, Д. Файзиев 2018 йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро вилояти Қўриқлаш хизматига сафдор ходим сифатида ишга олинган.
2019 йилнинг сентябрь ойида ўзига нотаниш бўлган фуқарони Қўриқлаш хизматига ишга киришида ёрдам беришни ваъда қилиб, бу билан фуқарода ишга кириш таниш-билишчилик орқали амалга оширилиши тўғрисида нотўғри фикрларни пайдо бўлишига олиб келганлиги, ўзини вазифасига кирмайдиган ишлар билан шуғулланиб юрганлиги учун унга “қаттиқ хайфсан” интизомий жазоси берилган.
Шундан сўнг, Д. Файзиев билан Шахсий таркиб бўйича инспекция ҳамда Кадрлар, Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан хизмат интизомини ва қонунчиликни таъминлаш юзасидан тарбиявий-профилактик ишлар олиб борилганига қарамай, 2020 йилнинг август ойида Д. Файзиевнинг ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари юзасидан Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасига фуқаро О.Ш. томонидан ёзилган шикоят аризаси келиб тушган.
У ўз мурожаатида Д. Файзиев билан 2020 йилнинг май ойидан бери таниш эканлиги ва ўзаро яқин ҳамда ишқий муносабатда бўлиб келганлигини маълум қилиб, жорий йилнинг июль ойларида Д. Файзиев томонидан О.Ш.ни ўз уйида қўл телефони орқали аёл номусини булғашга ундовчи видеотасвир олган.
Бу муносабатлардан Д. Файзиевнинг турмуш ўртоғи М.А. хабар топгач, жанжал кўтарганлигини, бу ишларни тинчитиш учун О.Ш. ундан бир миллион (1 000 000) сўм пул сўраганлигини, Д. Файзиев эса унга 470 000 сўмни вақти-вақти билан бўлиб берганлиги ва 1 000 000 сўмга Samsung русумли қўл телефонини қарзга сотиб олиб берганлигини, ўрталарида 200 АҚШ доллари ва 1 млн сўм олди-берди пуллари учун тилхатлари борлигини маълум қилган.
Мазкур мурожаат ва аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли тартибда белгиланган хизмат текшируви ўтказилаётган вақтда Д. Файзиев ушбу вазиятнинг хизмати шахсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатишидан қўрқиб, ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза билан вилоят Қўриқлаш бошқармасига мурожаат қилган.
Ўз ўрнида Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимнинг қатъий бир тўхтамга келган қарорини ҳисобга олган ҳолда оиласи сақланиб қолишини ҳамда икки нафар вояга етмаган фарзандларини келажагини ўйлаб, Д. Файзиев ўрнатилган тартибда ишдан бўшатилган.
Қайд этилишича, Д. Файзиев хизмат даврида коррупцияга қарши курашишда жонбозлик қилмаганлиги ва ҳеч қандай спорт тури бўйича чемпион эмаслигини, видеомурожаатдаги чиқиши уйдирмалардан иборат бўлиб, мақсади ўзига атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилиш эканлигини билдирилган.
964views0replies
0

Изоҳлар