Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Келаси йилда коронавирусга қарши кураш ва вакцина сотиб олиш учун бюджетдан 3 трлн сўм ажратилади

2021 йил учун ССВга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 3,43 трлн сўм этиб белгиланмоқда.

667views0replies
0

ССВ

2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига кўра, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатларига 3 трлн сўм ажратилади.
Мазкур сумма республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Молия вазирлиги ҳисобига йўналтирилади.
Бу ҳақда 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.
Ҳужжат лойиҳаси билан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига республика бюджетидан жами 54,35 трлн сўм ажратилмоқда.
Шунингдек, ушбу Қонун билан белгиланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фақат 2021 молия йили давомида фойдаланилади.
2021 молия йили охиригача фойдаланилмаган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
Маълумот учун, республика бюджетидан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар чекланган миқдорлари 3,43 трлн сўм этиб белгиланмоқда.
667views0replies
0

Изоҳлар