Излаш
RUUZ

Жамият

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчилиги айтилди

Давстатқўм маълумотларига кўра, Қашқадарёда энг кўп донли экинлар ва энг кўп гўшт етиштирилган.

499views0replies
0

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилгани ҳақидаги маълумотларини эълон қилди.  
Унга кўра, Қашқадарёда энг кўп донли экинлар (790,2 минг тонна) ва энг кўп  гўшт  (221,4 минг тонна) (тирик вазнда) етиштирилган. Шунингдек, вилоятда 4583,4 минг бош қўй ва эчкилар бор.
Самарқандда энг кўп сабзавотлар (1162,5 минг тонна), энг кўп картошка етиштирилган (512,1 минг тонна), энг кўп узум (479,0 тонна) етиштирилган ва энг кўп – 982,1 минг тонна сут олинган. Шу билан бирга Самарқандда 1586,1 минг бош йирик шохли қорамол бор.
Энг кўп от Тошкент вилоятида – яъни вилоятда 51105 бош отлар бор. Шунингдек, энг кўп тухум – 987,2 миллион дона тухум ҳам мазкур вилоятда олинган.
Давстатқўм маълумотларига кўра, Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари (195,7 минг тонна), Андижонда энг кўп мева ва резаворлар (417,5 минг тонна) етиштирилган. Шунингдек, Хоразмда энг кўп – 7 909 тонна балиқ овланган.
499views0replies
0

Изоҳлар