Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон аҳолисининг қанчасини аёллар ташкил қилади?

Жорий йилда 614,7 минг нафар чақалоқ туғилган ва уларнинг 295,4 минг нафари қиз, 319,3 минг нафари ўғил болалардир.

837views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолисининг қанчасини аёллар ташкил қилиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 34 382,7 минг кишини ташкил этади.
Шундан аёллар сони 17 092,2 минг кишини ва мамлакат аҳолисининг 49,7% ни ташкил этмоқда.
Ўз навбатида, эркаклар сони 17 290,5 минг киши ва мамлакат аҳолисининг 50,3 %ни ташкил этади.
«Шу жумладан, 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида ФҲДЁ органлари томонидан 614,7 минг туғилганлар (тирик туғилганлар) рўйхатга олинган. Улардан 295,4 минг қиз ва 319,3 минг ўғил болалардир», дейилади Давстатқўм Aхборот хизмати хабарида.
837views0replies
0

Изоҳлар