Излаш
RUUZ

Жамият

«Ҳарбий тавсияномаси тасдиқланган»лардан олдинги абитуриентларнинг ҳуқуқлари ҳам сақланган – ДТМ

Яъни “ҳарбий тавсияномаси тасдиқланган”лардан олдин талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилган.

469views0replies
0

Жамшидбек Одилов

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан тавсияномаси тасдиқланган 606 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган эди.
Мазкур абитуриентларнинг танлов натижаларини ҳисоблашда абитуриент рўйхатдан ўтишда танлаган 1-олий таълим муассасасидаги имтиёз доирасида ўтиш бали асос қилиб олинди.
ДТМ мисол тариқасида Самарқанд давлат университетининг кундузги таълим шаклини кўриб чиқади ва унда келтирилишича, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентлар учун:
– давлат гранти асосида ўтиш бали – 86,1 баллни;
– тўлов-контракт асосида ўтиш бали – 56,7 баллни ташкил этган.
Aгар абитуриент 86,1 ёки ундан юқори балл тўплаган бўлса, давлат гранти асосида, 56,7 ёки ундан юқори балл тўплаган бўлса, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. 56,7 баллдан кам балл тўплаганлар эса талабаликка тавсия этилмаган.
Худди шундай барча абитуриентларнинг танлов натижалари ўзлари танлаган таълим шакли бўйича биринчи олий таълим муассасаси кесимида кўриб чиқилган.
«Бунинг натижасида Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан 128 нафар абитуриент давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди», дейилади хабарда.
Шунингдек, Давлат тест маркази ҳарбий тавсияномаси тасдиқланган абитуриентлар талабаликка қабул қилингач, олдин талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ҳам ҳуқуқлари сақланиб қолинганини маълум қилди. Яъни давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари ажратилган.
469views0replies
0

Изоҳлар