Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирусга чалинган қандай беморлар орасида ўлим кузатилмоқда?

Барно Абдусаматова ўлим ҳолати қандай беморларда учраётганини маълум қилди.

849views0replies
0

UzNews.uz

АОКА ҳузурида ташкил этилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова ҳозирги кунда коронавирусга чалинган қандай беморлар орасида ўлим кузатилаётгани ҳақида маълумот берди.  
“Ҳозирги кунда аксарият ўлим ҳолатлари — йўлдош касалликлар туфайли рўй бермоқда. Яъни, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, юрак қон томир етишмовчилиги, сурункали юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет ва семизлик мавжуд беморларда кўпроқ ўлим ҳолати кузатилган” – деди Барно Абдусаматова.
849views0replies
0

Изоҳлар