Излаш
RUUZ

Жамият

Карантин қоидаларини бузишга оид маъмурий ишлар ИИО томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин

Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга фақат тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда ҳақли.

770views0replies
0

Хоразм вилояти ИИБ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (МЖТК 54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин. 
Карантин қоидаларини бузишга оид маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида маълум қилинди.  
Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат  тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда, ҳақлидир.
Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
770views0replies
0

Изоҳлар