Излаш
RUUZ

Жамият

Навоийда давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича 64 нафар ходимга маъмурий жазо чораси қўлланилди

Ўз вазифасига эътиборсизлик билан қараган 18 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.

606views0replies
0

Иллюстрация / ДХА

Навоийда давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича 64 нафар мансабдор ва масъул ходимга маъмурий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда вилоят ДХМ матбуот хизмати хабар берди.  
Навоий вилоятида 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида 121 229 давлат хизмати кўрсатилган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 388 таси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан қонун бузилиши ҳолати аниқланган.
ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, давлат хизмат кўрсатувчи ташкилотлари мансабдор ва масъул ходимларининг 61 нафарига нисбатан маъмурий баённома тўлдирилган, 64 нафари эса маъмурий жазога тортилган.
Ўз вазифасига эътиборсизлик билан қараган 18 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.
606views0replies
0

Изоҳлар