Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижондаги “безори TikTok’чилар” маъмурий қамоқ ва жарима жазосига тортилди

Хотира майдонидаги буюмларга етказилган зарар миқдори ҳам маълум қилинди.

979views0replies
0

Скриншот

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри хиёбонида қилган майда безориликлари билан танилиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “TikTok’чилар” иши  маъмурий судда кўриб чиқилди.
Жамоат жойи ҳисобланган Андижон шаҳридаги Хотира майдонида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай безорилик қилган уч нафар тарттиббузарлар 8 млн 300 минг сўм зарар етказгани аниқланди.
Бўлиб ўтган суд ишида воқеа иштирокчиларига нисбатан МЖТКнинг тегишли моддалари билан БҲМнинг бир бараварида жарима жазоси, шунингдек 10 сутка ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
979views0replies
0

Изоҳлар