Излаш
RUUZ

Жамият

Энг кўп оилавий ажрим қайд этилган ҳудудлар аниқланди

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистонда қарийб 20 мингта ажрим қайд этилган.

795views0replies
0

ЎзА

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида республика бўйича 19 970 та ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам.
Йиллар кесимида (январь-сентябрь ҳолатига) ажримлар сони:
– 2017 йил – 23,6 минг
– 2018 йил – 23,8 минг 
– 2019 йил – 23,6 минг 
– 2020 йил – 20,0 минг
Ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, республика бўйича 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида қайд этилган. Навоий вилояти доимий аҳолиси сони 1009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар орасига киргани маълум қилинганди.
795views0replies
0

Изоҳлар