Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонга аёз яқинлашмоқда: айрим жойларда ҳаво ҳарорати -2 даражагача пасаяди

Синоптиклар республикада яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1122views0replies
0

Ўзгидромет

Ўзгидромет хабарига кўра, 27 октябрь куни шимолий туманларга, 28-29 октябрда эса бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмидан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.
27-28 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.
28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даражагача пасаяди. Айрим жойларда -1...-2 даража бўлиши мумкин, кундузи эса +10...+13 даража бўлади.
1122views0replies
0

Изоҳлар