Жамият

1 ноябрдан карантин чекловлари кучайтириладими?

ССВ яқин орада мамлакатда карантин режими кучайтирилмаслигини маълум қилди.

1 ноябрдан карантин чекловлари кучайтириладими?
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари қайта кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай ёлғон хабарларни рад қилди ва бу орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилганини эслатди. Вазирлик яқин орада карантин тартибини кучайтириш кўзда тутилмаганини маълум қилди.  

 

Аввалроқ 25 октябрдан транспорт чеклови яна қайта тикланиши, дам олиш кунларида автотранспортлар ҳаракатига чеклов ўрнатилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалганди.

 

Аҳоли орасида 15 октябрдан карантин чоралари қайта кучайтирилиши бўйича берилган саволга АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков республикамизда карантин чоралари бекор қилинмагани, балки юмшатилганини эслатганди.  

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 15 августдан карантин қоидалари юмшатилган, аммо қатор чекловлар сақлаб қолинган эди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ