Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Тошкент вилояти ИИББ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Тошкент вилояти ички ишлар органлари бўйича лавозим тайинловлари амалга оширилди.

1625views0replies
0

UzNews.uz

ИИВнинг тегишли буйруғи билан, Тошкент вилояти ИИББ минтақавий мувофиқлаштириш марказлари ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлимига раҳбар тайинланди.  
Подполковник Кадиров Хотам Шакирович — Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Х.Кадиров Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Полковник Хуббимов Низом Раббимович — Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Н.Хуббимов Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Полковник Ганибеков Отабек Ганибекович — Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, О.Ганибеков Бўка тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Хидоятов Жахонгир Хидоят ўғли Бўка тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Ж.Хидоятов Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
1625views0replies
0

Изоҳлар