Излаш
RUUZ

Жамият

Мактаблар бошқаруви хусусий сектор вакилларига  ҳам берилиши мумкин

Президент фармони лойиҳасига кўра, бундай ҳолларда умумтаълим муассасасини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори камайтирилмайди.

1204views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Бу ҳақда президентнинг «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасида белгилаб берилмоқда.  
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг умумтаълим муассасасини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини камайтирмаган ҳолда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга (кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан) бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Бунда:
–  ишончли бошқарувчига умумтаълим муассасасида таълим олаётган ҳамда унга бириктирилган микроҳудуд ўқувчиларини ўқитиш, уларни рақобатбардошлигини таъминлаш, таълим сифатини ошириш ва умумтаълим муассасасининг биноларини таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув жиҳозлари ва лаборатория ускуналари билан таъминлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари юклатилади;
–  ишончли бошқарувчига нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш учун умумтаълим муассасасининг бўш турган бинолари ва ер майдонлари ажратилади.
1204views0replies
0

Изоҳлар