Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади – Президент фармони лойиҳаси

Бу ҳақда президент фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

561views0replies
0

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси

Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик яъни олтин, кумуш, бронза медалини қўлга киритган умумтаълим муассасалари педагогларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.
Бу ҳақда Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.  
Шунингдек, президент фармони лойиҳасида педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилиниши ҳам белгилаб берилмоқда. 
Унга кўра, педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди. 
Навбатдан ташқари яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Таълим инспекцияси раҳбарининг таъкидлашича ушбу янгилик ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда.
561views0replies
0

Изоҳлар